Мен ҳам сайловда овоз бераман

Маҳалла азалдан тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат маскани бўлиб келган. Қолаверса, инсон камолотида ҳам унинг тутган ўрни беқиёсдир. Шу боис бўлса керак, халқимиз бир болага етти маҳалла ота-она, деган пурмаъно ҳикматга қатъий амал қилиб яшайди.

Қувонарлиси, истиқлол йилларида маҳалланинг мавқеини юксалтиришга алоҳида эътибор қартилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашда, унинг роли тобора ортиб бораётир.

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги Ҳасанбой номли маҳалла мен туғилиб ўсган муқаддас гўша. Ҳомид ака Рустамов бир неча йилдан буён маҳалламиз раис (оқсоқол)и лавозимида фаолият юритиб келади. Бу фидойи инсон боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан доимо хабар олади. Ёшларнинг таълим олишига, спорт билан шуғулланишига, бандлигини таъминлашга бош-қош бўлиб, аҳолининг ҳамжиҳатликда яшашига катта ҳисса қўшаётган жонкуяр оқсоқол.

Шу боис маҳалламиздан жуда кўплаб зиёли инсонлар етишиб чиққан. Масалан, техника фанлари доктори Турғун Содиқовни олайлик. У киши мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимликлар моддаси институтида самарали фаолият юритиб келмоқда. Салоҳиятли бу олим илмий изланишлари билан нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ном қозонган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Жўрақул Сатторов эса пахта етиштириш соҳасига янгича технологияларни жорий этиш бўйича Андижонда улкан изланиш олиб борган. Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида у яратган янгиликлардан кенг фойдаланилади. Бу инсонлар маҳалламизнинг чинакам фахридир.

Барчамизга маълумки, шу йилнинг май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилади. Ушбу тадбирда маҳалламиз фуқаролари хоҳиш-истакларига кўра ўзларига маъқул номзодни танлайдилар.

Насиб бўлса, яқинлашиб келаётган сайловда мен ҳам энг муносиб номзодга овоз бераман. Маҳалламнинг янада гуллаб-яшнашига, обод бўлишига ўз ҳиссамни қўшаман.

Зиёда ОҚИЛХОНОВА

Яна ўқинг:  ФАРЗАНДИМГА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: