ЖАҲОНГИР АНГЛИЯДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Халқаро гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов Англиянинг Хэрроу шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолиби бўлди.

Швейцарча тизимда ўтказилган тўққиз турдан иборат мусобақада қирқдан зиёд шахматчи баҳслашди. Жаҳонгир Воҳидов польшалик Патрик Станиц, англиялик Маркус Осборн, Жеймс Жексон, Питер Батчелор, АҚШ вакили Тимур Гареев, венгриялик Тамас Фодорни мағлуб этиб, австралиялик Жастин Тан, венгриялик Ференц Беркеш ва англиялик Даниел Гормалли билан дуранг ўйнади. Тўққиз турнинг биронтасида мағлубиятга учрамай, 7,5 очко жамғарган Жаҳонгир мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ОИЛАДА САДОҚАТ, ФАОЛИЯТДА ФИДОИЙЛИК АЁЛНИНГ САОДАТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: