Руҳий тушкунлик вақтида ким ёрдамлашади?
Руҳий тушкунлик вақтида ким ёрдамлашади – психологми ёки психиатр? Келинг, ушбу мутахассислар орасидаги фарқни ажратиб олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Психолог махсус тест-синовлар ёрдамида мижознинг ўзига хосликларини, руҳан соғлом одам феъл-атворининг индивидуал қирраларини ўрганади.
Психотерапевт ҳам психотерапия усулларини қўллаган ҳолда кўпроқ руҳан соғлом одамлар билан ишлайди. Бундан ташқари, у чегаравий ҳолатлар (турли неврозлар) билан шуғулланишга ва дори-дармонлар ёрдамида даволашга ҳақли.
Психиатр оғир руҳий бузилишлар – ўткир психозлар, сурункали неврозлар, оғир тушкунликларни ташхислаш ва даволаш билан шуғулланади.