КИЧИК ЙЎЛОВЧИ УЧУН АВТОЎРИНДИҚЛАР

Такомиллашиб бораётган техника асрида кундан-кун янги кўринишдаги маҳсулотлар дунё бозорларини эгалламоқда. Инсонлар оғирини енгил, узоғини яқин қилувчи, уларга қулайлик яратувчи, шу билан биргаликда хавфсизликни таъминловчи маҳсулотлар истеъмолчилар томонидан мамнуният билан кутиб олинмоқда.

Хавфсизлик масаласи ҳақида сўз борганда кўпчилик сергак тортади. Сабаби, ҳар томонлама ҳимояланган бўлишга нима етсин?! Айниқса, болалар хавфсизлиги масаласи ота-она учун алоҳида аҳамиятга эга.

Мактаб, бозор, турли хил юмушлар ёки оилавий саёҳат мақсадида енгил автомобилда йўлга отландингиз. Шундай пайтларда жажжи фарзандингизга машинанинг орқа ўриндиғидан жой ажратасиз. “Кичик йўловчи” билан манзил томон етиб боргунингизча, у катталар назоратида бўлса, бехавотир рулни бошқарасиз. Аммо, тиниб-тинчимас болакайни назоратсиз бир дақиқа қолдириш…

Йўл турли хил хуш ва нохуш ҳодисалар билан тўла. Қайсидир ҳайдовчи автоуловни сергаклик билан бошқарса, яна кимдир тезлик билан, йўл қоидаларига амал қилмасдан, бепарво йўлга отланади. Ўзи ва фарзандлари соғлиги, уларнинг хавфсизлигини ўйлаган ҳайдовчилар эса доимо ҳушёр. Сўнгги пайтларда ёш болали автоулов фойдаланувчилари орасида кичкинтой учун мўлжалланган автоўриндиқлар кенг урфга кирмоқда. Бу ўриндиқларнинг асосий вазифаси болажон хавфсизлигини турли хил хавфли автоҳалокатлардан муҳофаза қилиш. Айрим маълумотларга қараганда мазкур ўриндиқлар автоҳалокат вақтида 70 фоизгача болажон хавфсизлигини таъминлай олади.

Ҳозирда автоўриндиқларнинг турли хил кўринишдагилари махсус дўконларда харидорлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда. Ўриндиқларни харид қилмоқчи бўлган ота-оналар, уларни танлашда эътиборли бўлинг. Чунки, манзил томон соғ-саломат етиб боришингизда мазкур ўриндиқларнинг хизмати катта эканлигини унутманг. Фарзандингиз ёши, унинг бўйи, вазни, ўриндиқ кенглиги, ҳимоя камарларининг мустаҳкам эканлигига эътибор қаратинг. Автоўриндиқни фарзандингиз билан биргаликда танлаганингиз маъқул. Сабаби, фақат шундагина ўриндиқнинг аниқ ўлчамини олишингиз мумкин ва кейинчалик сизда у билан боғлиқ бўлган муаммолар юзага келмайди.

Юқорида ўриндиқ танлашда боланинг ёшини инобатга олиш хусусида айтиб ўтдик. Бунинг асосий сабаби, “0” гуруҳига кирувчи ўриндиқлар гўдакликдан то 9 ойликкача бўлган муддатда фойдаланилса, “0+” 9 ойликдан 3 ёшгача бўлган муддатни ўз ичига олади. “2” ва “3” – гуруҳдаги автоўриндиқлар 3 ёш ва ундан катта бўлган болажонлар учун мўлжалланган. Ўриндиқлар танлаётганингизда албатта мутахассис маслаҳатига амал қилинг. Сабаби уни машинага ўрнатиш билан боғлиқ бўлган бир қанча талаблар мавжуд. Манзил томон отланган йўлингиз ҳамиша очиқ ва равон бўлсин!

Яна ўқинг:  ОИЛАДА САДОҚАТ, ФАОЛИЯТДА ФИДОИЙЛИК АЁЛНИНГ САОДАТИ

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: