Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТИЛ ЎРГАНИШНИНГ СОДДА УСУЛЛАРИ

12.04.2016
104 марта ўқилди
ТИЛ ЎРГАНИШНИНГ СОДДА УСУЛЛАРИ

Ҳозирги кунда юртимизда ёш авлоднинг тил ўрганишга бўлган иштиёқи тобора ошиб бормоқда. Тил ўрганиш, ўқитиш ва баҳолашнинг умумевропа қоидалари (CЭФР – Cоммон Эуропеан Фрамеwорк оф Референcе фор Лангуагес) асосида янги Давлат таълим стандарти жорий этилиб, амалиётга самарали татбиқ этилмоқда.

Ушбу таълим стандартига асосан барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида Б1, тилга йўналтирилган академик лицейлар учун Б1+ даражалари талаблари асосида хорижий тилни ўрганиш йўлга қўйилган.

Маълумки, барча ўқув фанлари каби инглиз тилини ўқитишда ҳам замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш қисқа муддатда ўзининг сезиларли самарасини беради. Жумладан, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети қошидаги

3-сон академик лицейи ҳам тилга йўналтирилган таълим муассасаси ҳисобланган сабабли, барча хорижий тилларни ўқитишда замонавий таълим технологиясининг турли кўринишдаги самарали усулларидан кенг фойдаланмоқда. Бу ўринда ўзаро тажриба алмашишнинг энг яхши воситаларидан бири ҳисобланган “Тил ойлиги” ва “Очиқ дарс”ларнинг ташкил этилиши ўзига хос ижобий аҳамиятга эга ҳисобланади.

Академик лицейимиз миқёсида жорий йилнинг 21-февральидан 21-мартига қадар эълон қилинган инглиз тили ойлигида лицейнинг тажрибали инглиз тили ўқитувчилари томонидан “Очиқ дарс”лар ташкил этилди.

Навбатдаги “Очиқ дарс” Адвертисмент (реклама) мавзусида академик лицейнинг

3-босқич 307-гуруҳ ўқувчилари иштирокида ноанъанавий шаклда, интерактив, яъни актив-ўқувчи пассив-ўқитувчи усулидан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

“Очиқ дарс” аввалида ўқувчилар ҳамда бошқа иштирокчилар фикрини бир жойга жамлаш ва мавзуни қабул қилиш ҳолатини осонлаштириш мақсадида ўқувчилар дарсни қувноқ бошқотирма, яъни қизиқарли математикага оид масала билан бошлашди. Дарс бошловчилари ролини бажарган икки нафар ўқувчи инглиз тилида математик бошқотирмани иштирокчилар эътиборига ҳавола қилишди ва қолган ўқувчилар уни бажаришга ҳаракат қилишди, аммо бошқотирманинг ечими топилмаган сабабли, унинг сири дарс охирида ошкор қилиниши айтилди.

Шундан сўнг, “Очиқ дарс” мавзуси эълон қилиниб, ўқувчилар томонидан мавзуга оид тайёрланган слайд-кўргазмалар намойиш қилинди. Ўқитувчи замонавий ўқитишнинг “wорк ин гроупс” усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни гуруҳларга бўлди ва улар “Лустер” методидан фойдаланиб, маҳсулот (иш, хизмат)ларни истеъмолчиларга тез ва сифатли етказиш ҳамда уларнинг хотирасида узоқ вақт қолишини таъминлайдиган рекламаларни жойлаштириш жойлари муҳокама қилинди.

Дарснинг навбатдаги қисмида ўқувчиларга “wҳич адверт” шарти асосида тинглаб тушуниш (листенинг) вазифаси берилиб, эълон қилинган ҳар хил рекламалардаги маҳсулот турларини топиш вазифаси берилди.

Ўқувчиларга хорижий тилларни ўрганишнинг фойдали томонлари ҳақидаги видео реклама ролиги қўйиб берилди ва ўқувчилар ушбу ролик бўйича ўз фикрларини билдиришди.

Кейинги вазифа гапириш кўникмаси (спеакинг)ни ривожлантириш бўлиб, унда гуруҳларга тарқатилган расмлар асосида ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотларни саҳна кўриниши орқали реклама қилиш лозим эди.

“Очиқ дарс” давомида гуруҳлар рекламанинг яхши (адвентагес) ва ёмон (дисадвентагес) томонлари ҳақида баҳс-мунозарага киришишди.

Дарс машғулоти давомида ҳар иккала гуруҳга маълум миқдорда вақт берилиб, уларга академик лицейда таҳсил олиш, шу жумладан хорижий тилларни ўрганиш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятларни ноанъанавий тарзда реклама қилиш вазифаси ҳам берилди. Дарс аввалида берилган қизиқарли математик бошқотирманинг сири ва ечими ўқувчиларга ошкор қилинди.

Ўқитувчи томонидан ҳар бир вазифа алоҳида баҳоланиб, жами йиғилган баллар асосида ғолиб гуруҳ эълон қилинди.

“Очиқ дарс” сўнгида фаол иштирок этган ўн нафар ўқувчи турли номинациялар бўйича тақдирланиб, уларга махсус сертификатлар тақдим этилди.

Ўйлайманки, ҳар бир ўқув машғулотлари давомида юқорида келтирилган усуллар асосида аралаш ва соф дарс турларини қўллаш орқали ўқувчиларнинг инглиз тилида гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш, хотира ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш, уларнинг билим савияси ва маънавиятини юксалтириш, ақлий меҳнат малакаларини ҳосил қилиш, шунингдек, ўқувчи шахсининг ҳиссий ва мотивацион хусусиятларини ривожлантиришга эришилади.

Теглар:#2016/14

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?Тиббий сабоқлар

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг

21.06.2024198
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?Саломатлик

Гўдак қачон она сутидан ажратилади?

Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа

23.11.2023278
«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?Саломатлик

«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом

24.05.2023219
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.202494