Таътил завқи

Мамлакатимизда болаларнинг истиқболли келажаги учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, таътил кунларида сўлим масканларда оромгоҳлар ташкил этилиб, кўнгилочар томошалар ташкиллаштирилаётир. Бундан ташқари умумтаълим мактабларида кундузги оромгоҳ билан ёзги спорт соғломлаштириш майдончаларининг фаолияти ҳам самарали йўлга қўйилган.

Айни кунда пойтахтимиздаги 36 та умумий таълим мактабларида 16 минг нафар ўқувчи учун кундузги оромгоҳлар ташкил этилди. Шу билан бирга деярли барча мактабларда ёзги спорт соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилган. Хўш, кундузги оромгоҳ билан ёзги спорт соғломлаштириш майдончасининг фарқи нимада? Бу саволга жавоб олиш мақсадида пойтахтимиздаги 17-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳулкар Алимбекова билан суҳбатлашдик.

– Кундузги оромгоҳлар болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш билан бир қаторда меҳнат фаолиятидаги ота-оналарнинг кўнгил хотиржамлигини ҳам таъминлайди. Бу ерда болалар турли машғулотлар билан банд бўлади. Фойдали таомнома, сузиш ҳавзаси, турли концерт дастурлари мазмунли ҳордиқ самарадорлиги учун хизмат қилади.

Ёзги спорт соғломлаштириш майдончаларида эса турли хил тўгараклар фаолият олиб боради. Биргина бизнинг муассасада “Инглиз тили”, “Компьютер саводхонлиги”, “Мусиқа”, “Рақс” “Амалий санъат”, “Шахмат ва шашка”, “Футбол”, “Волейбол” каби бир неча тўгараклар ишлаб турибди. Шунингдек, турли хил семинар-тренинглар, спорт мусобақалари, машҳур кишилар билан давра суҳбатлари уюштирилади.

Дарҳақиқат, юртимиздаги деярли барча умумтаълим мактабларда юқорида айтиб ўтилган шарт-шароитларга эга оромгоҳлар болалар саломатлигини янада яхшилаш мақсадида ташкил этилган. Мутасадди ташкилот ва ҳомийлар билан ҳамкорликда машғулот жойлари зарурий жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Болаларга қувонч улашаётган мазкур оромгоҳлар ўқувчи-ёшларнинг маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш билан бир қаторда келгуси ўқув йилининг аъло кайфиятда, янада куч-ғайратга тўлиб бошлашлари учун замин ҳозирлайди.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  ҚАДРИЯТГА АЙЛАНГАН ФАОЛИЯТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: