ФАРЗАНДЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Соғлом фарзанд нафақат ота-онанинг, балки жамиятнинг ҳам бойлиги, ишончи ва таянчидир. Шу боис мамлакатимизда болаларни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам фаол иштирок этмоқда. Фонд томонидан Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда болаларнинг қўл-оёқ бўғимларидаги туғма нуқсонлари, терининг куйиш асоратлари самарали даволанмоқда.

Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида Германиянинг мазкур халқаро ташкилоти мутахассислари 16-17 март кунлари пойтахтимизда бўлиб, Фонднинг тиббий-ижтимоий марказида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди.

Эртага хорижлик шифокорлар Жиззах шаҳридаги вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Жиззах ва Сирдарё, сўнгра Қарши шаҳридаги вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари, Самарқанд шаҳридаги вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятидан келган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади.

Тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.

Чарос ЭРКИНОВА

Яна ўқинг:  “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқаролар нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида: тасаввурлар, фикрлар, кутилаётган натижалар” мавзуида ижтимоий сўров ўтказди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: