Фармацевтика саноати: Келгуси режалар, устувор вазифалар

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республикасида фармацевтика саноатининг ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар юртимизда фармацевтика саноати жадал суръатларда ривожлаётгани, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар сонининг ортиб бораётгани ва дори-дармон воситаларининг экспорт ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани хусусида тўхталдилар.

Тадбирда қайд этилдики, айни вақтда “Ўзфармсаноат” ДАК таркибидаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 78 та, диагностика воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 4 та, тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 42 та, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 142 тани ташкил қилади. Фармацевтика маҳсулотларининг экспорт динамикаси 2015 йилда 11, 1 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилда 120, 09 млн. АҚШ долларига етиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари Эстония, Латвия, Литва, Польша, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва шу каби бир қатор мамлакатларга экспорт қилинади.

Яна ўқинг:  ШИФОКОРГА КЎМАКЧИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: