Қорақалпоғистонлик ўқувчилар халқаро танловда ғолиб бўлди

Қирғизистонда ўтказилаётган “Иссык-Куль собирает друзей – 2018” халқаро этно-карнавалда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманининг 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари жамоавий чиқишда “Народное инструмент” йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, мазкур мактаб ўқувчиси Шахсанем Сейтова яккахон ижрода 2-ўринни эгаллади. ЎзА мухбирига бу ҳақида тадбир иштирокчилари Бишкек шаҳридан телефон орқали маълум қилди.

Этно-карнавал Қирғизистон, МДҲ ва хорижий давлатларнинг этномаданий хусусиятларини ўрганиш, тиклаш ва сақлаб қолиш, мамлакатлар ўртасида дўстлик алоқаларни мустаҳкамлаш, турли мамлакатлар ёшлари ўртасидаги маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, бадиий ва ижодий, мусиқий, вокаль, хореографик маҳоратларини ошириш ҳамда сайёҳлик кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Халқаро этно-карнавал 20 июлга қадар давом этади.

Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-45)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: