ШЎР СУВДАН ҚУВВАТ ОЛАДИГАН ФОНУС

Hydra-Light компанияси қуввати тугаб қоладиган батареялар билан боғлиқ ножўя ҳолатни бутунлай йўққа чиқарадиган, инновацион фонусни тақдим этди.

Унинг ишлаши учун фақатгина шўр сув талаб қилинади холос. Ушбу фонус актив таътилни хуш кўрувчилар, дала ҳовлида яшовчилар ва саёҳатчилар учун қулайдир. Қурилманинг корпусида ЭC-250 ёқилғи элементи сақланади. У контейнер, катод сифатида қўлланиладиган карбонли плёнка ва юқори энергетик зичликка эга “PоwерРоd” анод қуймасига эга. “PоwеrРоd” шўр сув билан реакцияга киришганда, тузлана бошлайди ва ток ишлаб чиқаради. Фойдаланувчилар фонусдан фойдаланиш учун оддий шўр сувдан ҳамда денгиз сувидан фойдаланишлари мумкин. Батареяда шунингдек, стандарт USB-улагич бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи мобиль қурилмаларни қувватлаб олиши мумкин. Битта ёқилғи элементи, фонуснинг 250 соат ишлашини таъминлайди.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Улуғ аждодлар авлодлар қалбида мангу яшайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: