САРАТОН КАСАЛЛИГИНИ АНИҚЛАЙДИГАН ТЕЗКОР ТЕСТ

Калифорния университети олимлари томонидан 10 дақиқада саратон касаллигини аниқлаб берадиган тест яратилди. Бунда таҳлил учун бемор сўлагидан фойдаланилади.

Бу усул барчага суюқ биопсия номи билан маълум лаборатория таҳлилидир. Муаллиф Девид Вонгнинг сўзларига қараганда тестдан фойдаланиш беморга қийинчилик туғдирмайди ҳамда касалликни 100 фоиз аниқликда текшириб беради.

Шу йилдан бошлаб касалликнинг енгил тури билан хасталанган беморлар клиник амалиётдан ўтказилади. У нафақат саратоннинг енгил турини, балки барча турдаги саратон касалликларини текширади. Бундан ташқари уни диабет ва бошқа касалликларда қўллаш мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тезкор тест ўсма касалликларини аниқлаш ва зудлик билан даволашни бошлашда яхши самара беради.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Она сути – микроэлементлар манбаи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: