АНТИҚА МАНТИ

Зарур махсулотлар: хамир учун 250 гр. ун, 125 мл. сув, 2 дона пиёз, 500 гр. қийма, 1 дона картошка, туз, исмалоқ ва кўкатлар керак бўлади.

Тайёрланиши: Илиқ сувга туз солиб юмшоқ хамир қорилади. Исмалоқ шарбатсиққичдан чиқариб, унга туз ва ун солиб, юқоридагидай хамир тайёрланади. Хамирлардан алоҳида-алоҳида зувала қиламиз. Кейин хар бир зувалани 10 см. узунликда илон шаклида думалатиб оламиз. Яшил тусли хамирни ёйиб, ичига оқ хамирни қўйиб, атрофини яхшилаб ёпиб, рулет кўринишига келтирамиз. 2 см. қалинликда рулетни кесиб чиқамиз ва 10-15 дақиқага тиндириб қўямиз. Хамир тингунча қиймасини тайёрлаб оламиз. Бунинг учун пиёз ва кўкатни майдалаб тўғраб қийма билан аралаштирамиз. Таъбга кўра зираворлар соламиз. Тинган хамирни доира шаклида жўвалаймиз. Эътибор беринг, хамирнинг четлари яшил, ўртаси оқ рангда бўлиши керак. Жўваланган хамир ичига қиймани солиб, тугиб чиқамиз. Тайёр бўлган мантиларни қасқон листларига териб чиқамиз ва 45 дақиқа давомида буғда пишириб оламиз.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  ДОРИВОР ГИЁҲЛАРНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: