СУРАТЛАРДА ЯРАТУВЧАНЛИК НАФАСИ
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” деб номланган фотокўргазма ташкил этилди.
Халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасидаги эзгу интилишлар, ҳаётбахш ислоҳотлар юртдошларимизда ҳаётга муносабатнинг, қатъий фуқаролик позициясининг мустаҳкам қарор топишида муҳим омил бўлаётир.
Кўргазмада таниқли фото санъати усталари билан бирга ёш ижодкорларнинг асарлари ҳам намойиш этилмоқда.
М. ҲАСАНОВА