КИЙИНИШ ОДОБИ БОЛАЖОНЛАР СИЙРАТИДА
пойтахтимиздаги 84-сонли мактабгача таълим муассасасида “зумрадойлар даврасида” тўгараги томонидан ташкиллаштирилган кийиниш одобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад МТМда ташкил топган “Зумрадойлар даврасида” тўгарагида ўтказилаётган машғулотлардан олган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, болаларга кийимларни мустақил ҳолда тартибли, ораста кийиб-ечиш, ўзидаги тартибсизликни сезиб, уни мустақил бартараф этишдир.
Майна ҲАСАНОВА