5 КАРРА “ОЛТИН ТЎП” СОҲИБИ

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА кузатиши бўйича 2015 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди.

Унга кўра “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп – 2015” мукофотига лойиқ деб топилди.

Овоз берганларнинг 41, 33 фоизи Мессини қўллаб-қувватлаган. Иккинчи ўрин “Реал Мадрид” етакчиси Криштиану Роналдуга (27, 76 фоиз) насиб этган бўлса, “Барселона”нинг яна бир аъзоси Неймар (7, 86 фоиз) учинчи ўрин билан чекланди. Эслатиб ўтамиз, Лео Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда энг яхши футболчи деб топилган эди. Шунингдек, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Аёллар жамоалари энг яхши мураббийи”, “Фейр-Плэй” соврини, аёллар ўртасида “Йилнинг энг яхши футболчиси” ва энг чиройли гол учун “Пушкаш соврини” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: