Бахт сири нимада?

Бу саволга АҚШлик мутахассислар аёлларнинг бахтли бўлиши учун уларга кўп нарса керак эмас деб жавоб беришди.

Тадқиқотчилар томонидан 850 нафар турли даражада маош олувчи аёллар билан сўровнома ўтказилди. Рўйхатнинг илк поғонасини аёлларнинг ортиқча вазндан халос бўлишлари уларга бахт туҳфа этувчи асосий омиллардан бири эканлигини кўрсатди. У аёлларнинг ўзига бўлган ишончини орттиради. Шоппинг туфайли озиш уларнинг кайфиятини кўтаради бу эса рўйхатнинг 2 поғонасини эгаллаган. Рўйхатнинг 3-поғонасини гуллар ўстириш, уларни парвариш қилиш ва туҳфа қилинган ажойиб гулдасталар эгаллади.

Бу борада, яқинда Киота университети неврологлари ҳам тадқиқот ўтказишди. Улар инсон миясида жойлашган “бахтнинг асосий маркази”ни топишди. Мутахассисларнинг таъкидлашича инсоннинг ҳаётидан мамнунлиги миянинг олдинги соҳасининг катта қисмини эгаллайди. Ушбу қисм миянинг онг ости қисми билан бевосита алоқадор.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Emotiv EEG ўй-хаёлни ўқий оладиган ғаройиб қурилма

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: