ЭЛЕКТРПОШНАЛИ ЭТИК

“Orange” телекоммуникациялар компанияси мутахассислари ҳамда батарейкалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Gotwind” фирмаси экспертларининг ҳамкорликдаги изланишлари зое кетмади. Улар ҳам кийишга, ҳам мобиль телефонларини зарядлашга мўлжалланган этик-аккумулятор яратишди. Дунёга машҳур “Wellington” фирмаси эса ушбу янги маҳсулотни саноат асосида тайёрлаб, сотувга чиқара бошлади.

Антиқа пойабзал 12 соат кийиб юрилса, қўл телефонини бир соат давомида зарядлаш кучига эга бўлади. Ток қувватини янада ошириш учун эса, этик соҳиби одатдагидан-да фаолроқ ҳаракатда бўлиши, масалан, рақсга тушиши ёки югуриши кифоя қилади.

Электрпошнали этикда қувват жамланиши термоэлектрик таъсир қонуниятлари асосида амалга ошади. Соддароқ қилиб айтганда, инсон оёғидан чиқаётган иссиқлик ва ердан тарқалаётган совуқ ҳаво таркибидаги термоэлектрик унсурлар ўзаро реакцияга киришиб, жажжи қурилмалар ёрдамида ток ҳосил қилади.

Мобиль телефонини зарядлаш учун унинг шнурини этик-аккумулятор пошнасидаги махсус уяга улаш зарур.

Ш.Жабборов

Яна ўқинг:  ШИЖОАТ ВА МАТОНАТ ТАНТАНАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: