ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Пойтахтимиздаги муҳташам “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф – 2015” танлови бўйича бир нечта номинацияларда йилнинг энг яхшилари эълон қилинди. Хусусан, спорт йўналишида ҳам мавсум қаҳрамонлари номи маълум бўлди.

Йилнинг “Энг яхши спортчиси” сифатида таэквондо ВТФ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Дмитрий Шокин эътироф этилди. У жорий йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлиб, ўзбек таэквондочилари орасида илк жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, кўплаб мусобақаларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Эришган муваффақиятлари сабаб “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. У дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.

Йилнинг “Энг яхши спорт мураббийи” номинациясида Жалил Юсупов ғолибликни қўлга киритди. “Спорт маликаси” номинациясида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова “Эътироф – 2015”га сазовор бўлди. Диёра шу йил Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз хазинасини олтин медаль билан бойитганди. “Йил паралимпиячиси” йўналишида эса Ҳусниддин Норбеков ғолиб деб топилди.

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: