АЖОЙИБ КУРТКА

Ҳозирда кашфиётлар нафақат техника, илм-фан тараққиётида қўлга киритилмоқда, балки бугунги куннинг энг етакчи соҳалардан бири саналаётган дизайн соҳаси ҳам ўз кашфиётлари билан инсониятни ҳайратда қолдирмоқда.

Дизайнерлар тиним билмай инсонлар учун қулай бўлган кийимлар яратишдан чарчамайди. Шундай дизайнерлардан бири Клер Маккардел эркаклар учун узоқ йўлга мўлжалланган, ажойиб куртка яратди.

“Venture Heat” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур куртка иситиш тизимига эга. Ихтирочи унга “Evolve” деб ном берди. Кийим нейтрал (кўзга ташланмайдиган) рангда бўлиб у пахта толаларидан тайёрланган. Ки­йимнинг ички қавати юмшоққина иссиқ матодан иборат. Унинг ўзига хослиги шундаки, кийимнинг ички томонида қиздирувчи ва эгилувчан пластинлар мавжуд. Бу пластинларнинг иккитаси кўкрак қафасида жойлашган бўлса, биттаси орқа томон (бел қисмида)дан ўрин олган. Мазкур пластинлар эгасининг ҳаракатларини чекламайди. У инсонни қулай ва юқори даражадаги иссиқлик билан таъминлаб, унга ноқулайлик туғдирмайди.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  ТИШЛАР ҲАҚИДА БАҲСЛИ ФИКРЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: