СИФАТЛИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ САЛОМАТЛИК ТАЯНЧИ

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Дори-дармон” акциядорлик компанияси томонидан аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Дори-дармон” акциядорлик компания­си фармацевтика бозорида ишонч билан фаолият юритиб келаётган ва изчил ривож­ланаётган, 90 йилдан ортиқ даврдан бери республика аҳолиси ва даволаш-профилактика муассасаларини кенг турдаги сифатли дори воситалари билан таъминлаётган улгуржи-чакана корхоналардан бири ҳисобланади.

Қишлоқ жойларда кўчма дорихоналар фаолияти йилдан-йилга кенгаймоқда. Бугунги кунда 14 та махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изотермик автофургон, 50 та “Damas” автомобили чекка ҳудудлардаги аҳолига дори-дармон етказиб бермоқда. Улар томонидан жорий йилда қиймати тўрт миллиард сўмдан кўпроқ дори воситалари савдоси амалга оширилди.

“Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг омборхона ва дорихона муассасаларида замонавий дори воситаларини кенг ассортиментда (2, 5 мингдан ортиқ номдаги) ҳамда арзон нархларда доимий мавжудлиги аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, жаҳон тиббиётида доривор ўсимликлардан олинган шифобахш воситаларга эҳтиёж йилдан-йилга ошиб бораётир. “Дори-дармон” акциядорлик компанияси томонидан бу йўналишдаги вазифаларни бажариш мақсадида 2018 йилга қадар 65 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар доирасида ўсимлик хомашёсини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича янги цех ва корхоналар, маҳсулотларни сақлаш омборларини барпо этиш мўлжалланган.

Тадбирда компания фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган лойиҳалар хусусида маълумот берилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

Г. ШИРИНОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Оила маданияти – юрт тинчлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: