Энг яхши педагоглар аниқланди

“Туркистон” саройида “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижроси доирасида жаҳон андозаларига мос таълим тизими шакллантирилди. Бу жараёнда баркамол авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб келаётган устоз-мураббийларнинг таълим-тарбиясидан баҳраманд бўлган қобилиятли ёшлар сафи тобора кенгаймоқда. Таълим соҳасига қаратилаётган доимий эътибор туфайли педагог кадрлар билим ва малакасини ошириш, ўз устида мунтазам ишлашини таъминлаш, тажрибасини оммалаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг қуйи босқичида мингдан зиёд педагог иштирок этди. Унда ўқитувчиларнинг ўқитиш методикаси, қобилияти, илғор педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдалана олиш даражаси, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таълим-тарбия жараёнига нечоғли жорий этиши синовдан ўтказилди.

Бу каби кўрик-танловлар ёшларни тарбиялаш ишига катта ҳисса қўшаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг обрў-эътиборини янада юксалтириш, меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган.

Танловда 23 йўналиш бўйича 59 педагог ғолиб ва совриндор бўлди. Уларнинг билим ва маҳорати “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог”, “Энг яхши педагог тадқиқотчи”, “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинациялари бўйича ҳам аниқланди. Фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  ҲАР БИР ИНСОНГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: