ТИЛСИЗ ЁВДАН САҚЛАНИНГ

Халқимиз дуога қўл очаркан, “ўт балосидан асрасин”, дея бежиз таъкидламайди. Боиси, олов “қутурса” йўлида нима учраса, куйдириб, кул қилади. Бир зумда инсон саломатлиги, уй-жойи, мол-давлатидан бебаҳра қолиши ҳеч гап эмас.

Инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқлари дахлсизлиги устувор масала ҳисобланган мамлакатимизда эса кишиларнинг турмуш тарзига салбий таъсир этадиган бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида кўпгина чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳар йили 20 ноябрдан 20 декабргача юртимизда ёнғин хафвсизлиги ойлиги ўтказилиши белгилаб қўйилди. Мазкур ойлик доирасида қисмимиз томонидан ҳам кўпгина хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қисмимиз томонидан ёнғиндан муҳофаза қилинаётган “Шўртаннефтгаз” МЧЖ объектларининг сув манбалари текшириб чиқилди. Олти марта ёнғин ўчириш амалий-тактик машғулотлари ўтказилди. Мазкур тадбирларда маскан раҳбарияти, кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими, ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати ва фуқаро муҳофазаси ходимларини ёнғин хавфсизлиги хизмати билан уларнинг ёнғин пайтидаги ҳаракатлари ва ўтни ўчиришга тайёргарлиги амалий синаб кўрилди.

Шунингдек, машғулотлар давомида корхонанинг ишчи-хизматчилари ўртасида ёнғин ўчириш техникалари ва асбоб-анжомларининг тактик имкониятлари кўрсатилиб, кўргазмали тарғибот ишлари амалга оширилди.

Б. МАХМАТҚУЛОВ,

Қашқадарё вилоят ИИБ ЁХБ 45-ҲЁХО 12-ҲЁХҚ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант

Яна ўқинг:  Олхўри қоқисининг 10 фойдали хусусияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: