ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Хотин-қизлар қўмитасининг “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. 122 нафар бошланғич ташкилот раислари иштирок этган мазкур тадбир еттита номинация бўйича ўтказилди.

– Бу каби кўрик-танловларда иштирок этиш фаолиятимизни янада такомиллаштиришга туртки бўлади, – дейди Қорақалпоғистон давлат университети чет тиллари факультети хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, доцент Дилбар Хажиева. – Университет талаба қизлари ўртасида ўтказилаётган “Кийиниш маданияти”, “Эрта никоҳнинг олдини олиш”, “Сиз муомала маданиятини биласизми?” ва шу каби бошқа тарбиявий мавзулардаги танлов ва давра суҳбатлари ёшлар онгида имон-эътиқод, меҳр-оқибат, инсонпарварлик каби фазилатларни шакллантиришга, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишга ёрдам бермоқда.

Иштирокчилар ўртасида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва иштирокчиларга диплом ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг совғалари топширилди. Тадбир сўнггида халқимиз севган санъаткорлар ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Таълим тизимида: юксак сифат ва самарадорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: