Саратон касаллигининг олдини олиш

“The Archives of Internal Medicine” (“Ички тиббиёт архивлари”) номли нашрда чоп этилган бир изланиш кўп миқдорда монотўйинмаган ёғ истеъмол қиладиган аёлларда кўкрак саратонининг камроқ ривожланиш хавфи туғилиши ҳақида ёзади.

Буффало университети ҳамда Нью-Йорк университети олимлари томонидан олиб борилган бошқа бир изланиш эса зайтун мойи каби ўсимлик мойларида олинадиган ёғ простатада саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олишда ёрдам беришини исботлади. Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, зайтун ёғи ҳужайранинг ички алоқа тизимини кучайтиради ва шу йўсинда ҳужайра бўлиниши бошқариб бўлмас даражага етмасдан саратон касаллигининг олдини олиш мумкин. Оксфорд университетида шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эга эканлигини кўрсатди.

Шифокорлар зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун меъда шираси билан реакцияга киришишини аниқладилар. Тадқиқотчилар фикрича зайтун мойи сафро миқдорини камайтириб, диамин ферменти оксидазасининг миқдорини кўпайтиради ва шу тариқа организмни аномал (нуқсонли) ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилади.

Яна ўқинг:  Глобал семизлик таҳдиди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: