Тош ва минераллар

Уларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири хусусида

Ҳозирги вақтда тиббиётда тошлар билан даволаш литотерапия номини олган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича тошлар ва минераллар инсон организмига энергия “туҳфа” этади. Ҳар бир тошнинг ўз энергия манбаи мавжуд. Шунинг учун ҳам турли инсонларга, турли касалликларда бир хил тошлар ёки минераллар тавсия этилади. Олинган энергия инсон организмига таъсир қилиб унинг ҳаётий қуввати (энергетикаси)ни ўзгартиради.

Ақиқ (агат) – бу тош негатив (салбий) энергияларни ўзига қабул қилиб, уни ижобий тарзда ўз эгасига қайтаради. Мазкур тош ўз кучига ишонган, олдига аниқ мақсад қўйган инсонлар учун тавсия қилинади. У руҳий зўриқишни бартараф этади, қўрқувнинг олдини олади. Болажонларнинг тез юриб кетишига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, бу тош кўз нурини ўткирлаштириш хусусиятига ҳам эга.

Нафас қисиши, бронхит, сурункали йўтал, тиш оғриғи, томоқ оғриғида ақиқдан ясалган мунчоқлар сизга ёрдам бериши мумкин. Кўк рангли ақиқдан остеохондроз касаллигида, яшил ранглисидан эса юрак тизими боғлиқ муаммоларда фойдаланса бўлади.

Амазонит – мазкур тош тўқ яшил рангда учрайди. У инсоннинг ўзига бўлган ишончини юксалтириб, асаб тизимини тинчлантиради. Организмни хилтлар ва заҳарли моддалардан тозалайди. Ушбу тош артрит, ревматизм, остеохондроз касалликлари билан курашишга ёрдам беради. Бунинг учун тошнинг бир бўлагини даволанаётган тана қисмига қўйиш тавсия этилади. Иммунитет (касалликка қарши курашувчанлик)ни оширишда, ёшликни сақлашда, тери ва сочлар соғлигини оширишда ўзининг самарали натижасини кўрсатади.

Марварид – қадимда бу тошни омад келтирувчи тумор деб қадрлашган. Жигар касаллик­лари, камқонликда, саломатлик ва узоқ умр кўришда мазкур тошнинг фойдали хусусиятлари бисёр. У, айниқса, гепатит(сариқ касаллиги)ни даволашда ёрдам беради. Марвариднинг фойдали хусусиятлари ҳақида Абу Али ибн Сино ҳам анчагина маълумотларни ёзиб қолдирган.

Тошларнинг кучи натижасида инсон кўпгина касалликлардан тузалиши, атрофидаги дунё билан уйғунликка киришиши, шу билан биргаликда кучли зўриқишдан халос бўлиши мумкин. Ҳар бир тош ўз таркиби, ўзининг ранги ва кимё­вий тузилишига эга.

Тўғри танланган тош инсонга ижодий изланишларда, шахсий ҳаётда, ишдаги муваффақиятларда ёрдам бериши билан биргаликда, омад келтирувчи, ёмон кўзлардан асровчи, соғлиқни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи хусусиятига ҳам эга.

Яна ўқинг:  Қароғида бахт инган аёл

Аквамарин – жигар, меъда ости бези, тиш оғриғи ва бош оғриғи билан хасталанган беморларга тавсия этилади. У организмни заҳарли модда (токсинлар), туз, хилтлардан тозалайди. Мазкур тошга нисбатан қарши кўрсатмалар йўқ. Шу сабабли бу тошдан барча инсонлар фойдаланиши мумкин.

Олмос – сайёрамизда энг кам тарқалган минерал саналади. У инсон организмини мустаҳкамлайди ва касалликлардан ҳимоя қилади. Мазкур тош моддалар алмашинувини яхшилаб, юрак ва бош мия тизими фаолиятини ижобий томонга ўзгартиради. Тери касалликларидан ҳимоялайди ва тушкунликка қарши курашади.

Зумрад – қадимда зумрадни фойдали хусусиятлари учун қадрлашган. Бош оғриғи, юрак етишмовчилиги, меъда яраси, гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) касалликларида даво мақсадида зумраддан фойдаланилади. Оч яшил рангли зумрад кучли стресс (асабий зўриқиш)ни олдини олади. Асаб тизимини тинчлантиради ва кайфиятни кўтаради. Энг асосийси инсоннинг ишга бўлган иштиёқини оширади. Мазкур минерал антибактериал (бактерияларга қарши), яллиғланишнинг олдини олувчи восита саналади. Зумрад холерик (нофаол) ва гиперактив (ўта фаол) инсонларга тавсия қилинмайди. Бу қимматбаҳо тош мўътадил мижозли инсонларга шифобахш таъсир этади.

Ёқут – асаб тизимини тинчлантиради, нафас олиш ва меъда-ичак тизимига самарали таъсир кўрсатади. Қон айланишини яхшилаб, иммунитетни кўтаради. Бош оғриғи, тана ҳароратини юқори даражагача кўтарилиши ва бош жароҳатларида ўзининг шифобахш таъсирини кўрсатади. Сариқ ва жигарранг рангли ёқут аллергия, қабзият (ич қотиши) ва тери касалликларида тавсия этилади. Қизил ёқут эса эндокрин касалликларида, овқат ҳазм қилишини яхшилашда самара беради.

Ложувард (лазурит) юрак ва буйрак фаолиятини яхшилайди. Грипп ва ЎРВИ (Ўткир респиратор вирусли инфекциялар)хасталикларидан кейин организм­нинг тикланишида самарали натижа кўрсатади. Соч тўкилиши, қалқонсимон без касалликларида фойдаланилади. У кайфиятни кўтаради, асаб тизими муаммоларини бартарф этади.

Қаҳрабо – кучли биологик рағбатлантирувчи (биостимулятор) минерал. У организмдаги моддалар алмашинувини фаоллаштиради. ЎРВИ ва инфекцион касалликларда, томоқ оғриғи, жигар, буйрак, қалқонсимон без фаолиятини яхшилашда ўзининг самарали натижасини кўрсатади. Организмни заҳарли моддалар, хилтлардан тозалаш хусусиятига эга.

Сапфир – худди ёқут сингари шоҳона тошлардан бири саналади. У мушак тизими касалликларида, асабни тинчлантиришда, уйқусизлик билан курашишда ёрдам беради. Сапфир кўз, бурун, ўпканинг ҳимояловчисидир. Мазкур тош орқали инсон ўзида ҳаётга бўлган кучни топиши, қўрқув ва тушкунликни енгиши мумкин. Чап қўлга тақилган сапфир астма (зиққинафас), юрак, асаб касалликларида ёрдам беради.

Яна ўқинг:  Ғурур ва ифтихоримиз тимсоли

Шундай экан тошлар ва минераллардан ўзингизга даво мақсадида танлаганда ёки шунчаки безак учун фойдаланганда тўғри танлов қилишга одатланинг!

Хуршида ҲУСЕНОВА Тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: