ТИББИЙ КЎРИК – ЖИДДИЙ КЎРИК

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури асосида бир қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.

14-ноябрь – “Халқаро диабет куни” муносабати билан вилоят “Камолот” ЁИҲ ҳамда вилоят Эндокринология диспансери билан ҳамкорликда ўтказилган “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” номли тадбир ҳам шулар жумласидандир. Тадбир давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиалининг тиббий-ижтимоий пат­ронаж бригадаси шифокорлари ва тажрибали эндокринологлар ҳамкорликда вилоятнинг чекка ҳудудларида бўлиб, назоратда турган 83 нафар фуқарони жумладан, 62 нафар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрик давомида жами 539 минг192 сўмлик санитария ва гигиена воситалардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтож қатламига етказиб берилди.

М. ЮЛДАШЕВА,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Навоий вилоят ҳудудий филиали директории

Яна ўқинг:  МТМ тарбиячиси ёш авлоднинг келажаги учун масъулдир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: