КАМАРЛАРДАН МАҲРУМ “ФАХРИЙ ЧЕМПИОН”
Бундан бир ярим ой аввал профессионал боксдаги фаолиятини якунлаган америкалик 38 ёшли енгилмас боксчи Флойд Мейвезер шу кунгача ўзида сақлаб келган ярим ўрта ҳамда биринчи ўрта вазн тоифаларининг WBC йўналишидаги чемпионлик камарларидан маҳрум қилинди.
Аввалроқ, бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) Хитойда ўтказилган Конгрессда Мейвезерда ушбу титулларни қолдиришини маълум қилганди. Аммо навбатдаги Конгрессда Мейвезерни чемпионлик камарларидан маҳрум қилиб, уни фахрий чемпион деб эълон қилди.
Т. ОРТИҚОВА