Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

37 872 нафар шахс бу шунчаки рақам эмас...

06.12.2018
87 марта ўқилди
37 872 нафар шахс бу шунчаки рақам эмас...

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиққан касаллик, яъни ОИВ инфекцияси бугунги кунда барча мамлакатлар учун долзарб муаммога айланди. Мазкур хасталикнинг салбий таъсири нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, балки мамлакатнинг иқтисодий хафвсизлигига ҳам жиддий хавф туғдиради.

Республикамизда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 37 минг 872 нафар шахс ОИВ инфекциясини юқтирган. Мамлакатимизда мазкур инфекция тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилиши натижасида кейинги йилларда бу борадаги эпидемик вазият бироз барқарорлашган. Ушбу инфекция билан касалланганлар сони 2017 йилда 2013 йилга нисбатан 222 нафарга (5 фоиз) камайган.

Сўнгги йилларда аҳолининг ихтиёрий равишда ва маълум гуруҳларни қонун ҳужжатлари асосида мажбурий равишда лаборатория текширувлари билан қамраб олиш кўрсаткичлари ортди.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ОИВ диагностикаси билан шуғулланувчи 63 та туманлараро ОИВ диагностик лабораториялар ОИТСга қарши кураш марказлари тасарруфига ўтказилди. 2018 йилнинг ўтган даврида ушбу марказлар томонидан маҳаллий маблағлар ва бюджетдан ташқари маб­лағлар ҳисобига жами 1,400 млн. сўмлик 9 турдаги 34 та асбоб-ускуна сотиб олиб, ўрнатилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида ОИВ, гепатит В ва С диаг­ностикаси учун ИФА тест-системалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академия­си Физикаси институти қошидаги “Радиопрепарат” Давлат корхонасида тест-система ва диагностикумлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

ОИВ инфекцияси ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш катта аҳамият касб этади. Хусусан, ўрта таълим мактаб­ларида ушбу мавзу мактаб ўқувчилари учун “Саломатлик дарслари” ва “Соғлом авлод асослари” ўқув дастурлари доирасида фанлар таркибида интеграциялашган ҳолда ўқитилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда тузилган режага мувофиқ, ёшлар ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича олий таълим муассасаларида маърузалар ўқилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича соҳа “Йўл харитаси” тасдиқланиб, амалиётга татбиқ этилди.

Саъй-ҳаракатларга қарамасдан ушбу хасталикка қарши курашда бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, ОИВ инфекцияси диагностикаси ва беморларни даволашда ишлатиладиган диагностикумлар, тест-системалар ва реагентлар билан таъминот узлуксизлигини таъминлаш, лабораториядаги мавжуд асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва ҳар йили уларни мет­рологик кўрикдан ўтказиш учун ажратиладиган маблағларнинг етарли эмаслиги ҳамда туманлараро диагностик лабораториялар жойлашган бинолар таъмирталаб ҳамда тегишли лойиҳаларни амалга оширишда ННТ иштироки талаб даражасида ташкил этилмаётгани каби вазифаларга етарли эътибор қаратилмаяпти. Агар ушбу масалалар бутунлай ҳал этилса, ўйлайманки, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги янада ортади.

Қаҳрамон ЙЎЛДОШЕВ,

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори,

тиббиёт фанлари доктори

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025351
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.2025279
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024222
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.2024192