ИККИ ЮЗ НАФАР ПОЛВОН КУРАШАДИ
Эроннинг Хуррамобод шаҳрида миллий спортимиз – кураш бўйича Х жаҳон чемпионати бошланди.
Бу галги жаҳон чемпионатида элликдан зиёд мамлакатдан икки юз нафардан ортиқ полвон етти вазн тоифасида чемпионлик учун беллашади. Мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини Раҳмон Жумаев, Миржон Тўхтаев, Маъруф Ғайбуллаев, Аброр Жабборов, Давлат Абраев, Темурхон Тўраев, Руслан Болтаев, Валижон Очилов, Эркин Дониёров, Муҳсин Ҳисомиддинов ва Бекзод Каримов каби полвонларимиз ҳимоя қилади.
Жаҳон чемпионати доирасида Кураш халқаро ассоциацияси (IKA) ижроия қўмитасининг йиғилиши ва ХV конгресси ташкил этилиши режалаштирилган.