МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА: КОНЦЕПЦИЯ ВА ИСЛОҲОТЛАР

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да баён этилган ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги зиммасига юклатилган “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари ва ахборот олиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари якунига етказилгани айтиб ўтилди. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда халқаро ва миллий анжуманларда кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишувдан ўтказилди.

Эътиборли томони шундаки, Концепцияга бағишлаб ўтказилган ушбу конференцияда иштирок этган хорижлик экспертлар ҳам Ўзбекистонда ахборот соҳасини босқичма-босқич ва изчиллик билан эркинлаштириш бўйича танланган, ислоҳотларнинг “ўзбек модели”ни амалга оширишга асосланган йўл нақадар тўғрилигини эътироф этишиб, бу тажрибадан хорижий давлатлар ҳам кенг фойдаланиши мумкинлигини таъкидлашаётгани диққатга сазовордир.

Майна ҲАСАНОВА

“Соғлом авлод” газетаси мухбири

Яна ўқинг:  Соғлом турмуш тарзи – болалар нигоҳида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: