Ўзбекистонлик болалар Каспий денгизи қирғоқларида дам олмоқда
Ўзбекистонлик бир гуруҳ болалар Туркманистоннинг “Аваза” Миллий сайёҳлик ҳудудида дам олмоқда.
Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистондан келган болалар “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига жойлаштирилди. “Аваза” меҳмонларини ҳордиқ давомида курорт бўйлаб экскурсия, маданий ва спорт тадбирлари, енгил атлетика ва сузиш бўйича мусобақалар, танловлар, адабиёт кечалари ва сафарлар кутмоқда.
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Аваза”да 25 майга қадар қолади.