Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан маҳаллаларда хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг ўринбосари Г.Алимова мамлакатимизда ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб бўғини бўлган маҳалла институтининг ҳаётимиздаги ўрни ва роли тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилиши ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни бу борадаги ишларни янада ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлаётир.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида жойларда минглаб тарғибот-тушунтириш тадбирлари ташкил этилди. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ниятида бўлган тўрт ярим минг нафарга яқин фуқарога банклардан кредит олиш ва иш фаолиятини бошлашда кўмаклашилди. Бундай тадбирлар туфайли маҳаллаларимизда қирқ етти мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Бугунги кунда маҳаллаларда новвойлик, сартарошлик, дурадгорлик, кулолчилик, косиблик, ёғоч ўймакорлиги, тикувчилик, касаначилик, зардўзлик каби соҳалар тобора ривож топмоқда. Тўрт миллиондан ортиқ оила ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирмоқда.
“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг жойлардаги бўлимлари томонидан кам таъминланган оилаларга қорамол ва парранда олиб берилди. “Обод турмуш йили”да маҳаллаларимизда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодАЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и
ИқтисодЛипомани олиб ташлаш керакми?
Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мияда ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
Иқтисод“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?
Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “
