ПOМИДОР ШАРБАТИ ХОСИЯТИ
Помидор шарбати организмни тетиклаштиради. Чунки, унинг таркибида минерал моддалар ва дармондори (витамин)лар ҳамда антиоксидантлар мўл. Бу моддалар эса саратон хасталигининг олдини олади. Шунингдек, помидор таркибидаги йод моддаси қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди. Оғир жисмоний меҳнатдан сўнг мушаклар толиққанда помидор шарбатини ичинг. Аммо бу шарбатнинг фойдали хусусиятлари йўқолмаслиги учун унга туз қўшманг.