Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

АНТИКАНЦЕРОГЕН ПАРҲЕЗ

23.10.2015
32 марта ўқилди
АНТИКАНЦЕРОГЕН ПАРҲЕЗ

Организмга канцероген моддаларнинг зарарли таъсирини камайтириш учун кўк ва қора чой ичиш зарур. Қоқиўт ва қариқиз илдизи дамламаси ҳам фойдали. Грейпфрут шарбати, денгиз карами, асал, янги узилган мева ва сабзавотлар, кепакли ундан тайёрланган қора ун ҳам организмдан заҳарли моддаларни чиқариб юборади. Бу маҳсулотлар таркибида канцероген моддаларнинг салбий таъсирини кучайтирувчи фермент фаолиятини сусайтирадиган модда бор.

Консерваланган, дудланган ва қовурилган озиқ-овқатларни камроқ истеъмол қилиш керак. Чунки, дудланган маҳсулотлар тайёрланадиган тутун таркибида жуда ҳам кўп бензол ва фенол моддалари мавжуд. Улар эса энг кучли канцероген ҳисобланади. Айниқса, дудланган балиқ ва колбасани кўп истеъмол қиладиган одамларда рак хасталиги, шунингдек, юрак касалликлари ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади.

Яна узоқ муддат сақланиш учун ёпилган балиқли ва гўштли консерваларга қўшиладиган бензой кислотаси ҳам хавфли моддалар сирасига киради. Бу моддалар организмга тушгач, унинг ҳужайраларида нуқсон (мутация) пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чунки, узоқ муддат сақлаш учун ёпилган майонез, сут маҳсулотлари ва ҳатто, мевалар ранги ва таъми бузилмаслиги учун уларга нитратлар ва канцероген консервантлар қўшилади. Қовурилган картошка (чипс), крекер (печеньенинг бир тури)да акриламид канцерогени мавжуд. Бу модда маҳсулот қиздирилганда углеводдан ажралиб чиқади.

Акриламид нафақат саратон касалликлари ривожланишига туртки бўлади, балки асаб тизимига ҳам салбиий таъсир этади. Шунинг­дек, бу модда бепуштликни ҳам келтириб чиқаради. Турли масаллиқларни қовуриш ва овқат пиширишда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ таркибида ҳам канцероген модда мўл бўлади. Агар ҳар куни шу ёғдан таом тайёрласангиз, билингки, саратон ҳужайралари тез ривожланишига замин тайёрлайсиз.

Бир кунда 5 финжон (чашка)дан ортиқ кофе ичиш зарар. Агар чой шамаси устига кун давомида қайта-қайта қайноқ сув қуйиб ичсангиз ва 1, 5-2 кундан буён дамланган эски чойни ичсангиз, унинг таркибида ҳам канцероген модда-бензоприн кўпайиб кетишини унутманг. Мабодо таом пиширишдан олдин уни сиркалаб (маринад қилиб) олсангиз, унинг таркибидаги канцероген моддалар анча камаяди. Масалан, балиқ ёки гўштни димлаб ёки кабоб қилиб пиширишдан олдин сиркалаш лозим. Кўпчилик баъзан қорайиб, куйиш даражасига борган ҳолда пишган товуқ ва балиқ териси ёки гўштни суйиб истеъмол қилади. Аммо бу зарарли. Шунингдек, куйган нонни уйиш ҳам фақат зиён. Буғда ва димлаб пиширилган таомлар кўпроқ организм учун фойдалироқ ҳисобланади. Консерваланган маҳсулотлардан музлатилгани, қуритилгани ва туз ҳамда сирка билан маринадлангани тузукроқ, яъни, безарардир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024516
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025329
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024291
Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?Саломатлик

Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими? Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи

19.01.2024289