“WI-FI” ТАРҚАТУВЧИ ЧИҚИНДИ ҚУТИЛАР

Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган бугунги даврда интернетдан холи жойлар ҳам борлигини кўпинча унутиб қўямиз. Фойдали ахборотлар борган сари “он-лайн”га кўчяпти. Интернет алоқалари чекланган ҳудуд одамлари эса бундан маҳрум бўлиб қолмоқда.

Нью-Йоркда ишга туширилган янги лойиҳа суст ривожланган ҳудудларда кундалик ҳаётимизнинг кўзга кўринмас, аммо ажралмас бўлаги бўлмиш ахлат қутиларини юқори технологияли машиналарга айлантириш орқали бу муаммони ҳал этишга қаратилган. “Ақлли” ахлат қутиларини ишлаб чиқарувчи “BigBelly” компанияси энди ўз маҳсулотини шаҳарнинг бешта тумани атрофида “Wi-Fi”дан фойдаланиш нуқталари сифатида жойлаштиради.

Айтиш жоиз, аслида “ақлли” ахлат қутилари ўзларининг дастлабки кўринишида дунёнинг кўплаб шаҳарларида ишлаб турибди. Қуёш панелига эга бундай қутилар тозаликни таъминлашда вақтдан имкон борича унумли фойдаланиш имкониятини яратади. Уларда ўрнатилган махсус қурилмалар қутилар тўлганини (ёки улардан ёмон ҳид келаётганини) аниқлайди ва маҳаллий коммуналь ташкилотларини бу ҳақида огоҳлантиради.

Шу йил қишда Манхэттендаги икки “ақлли” ахлат қутиси “Wi-Fi”дан фойдаланиш нуқтасига айлантирилди. Улар бир сонияда 50 дан 75 мегабайтгача симсиз интернет билан таъминлашга қодир. Бу эса HD фильмини атиги бир неча дақиқа ичида кўчириб олиш учун етарли. Энди Нью-Йоркдаги шундай бир неча юз “ақлли” ахлат қутилари шаҳар мэри бу лойиҳа амалга ошишига рухсат бериши билан интернетдан фойдаланиш нуқталарига айлантирилади.

ГУЛНОЗА

тайёрлади

Яна ўқинг:  Куз – ХАЁЛКАШ ДУГОНАМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: