УСТОЗ-ШОГИРДЛИК ҲАҚИДА
Илмни ким воситаи жоҳ этар,
Ўзни-ю халқини гумроҳ этар.
***
Кишиким қилса олимларга таъзим,
Андоқки қилур пайғамбарга таъзим.
Алишер НАВОИЙ
Олим киши сўзидан олгил ўгит,
Яхши сўзлар таъсири дилга сингар.
Маҳмуд ҚОШҒАРИЙ
Ибн Аббосдан:
– Сен қандай қилиб шунча илмга эришдинг, – деб сўрадилар.
У шундай жавоб берди:
– Савол берувчи тил, билувчи қалб ва чидамли ўқитувчи билан.
“Фавоқиҳ ал-жуласо” асаридан.
Тўрт нарса ўлик дилни тирилтиради: устод, яхши дўст, мувофиқ ёр ва давлату иқбол сабабчиси бўладиган доно ақл.
Муиниддин ЖУВАЙНИЙ