Замонавий ускуналар тиббиёт ривожига хизмат қилади

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да саккизинчи халқаро ихтисослашган “UzMedExpo – 2015” тиббиёт кўргазмаси очилди. Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида “IEG Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси томонидан ташкил этилди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида аҳолининг барча қатламлари малакали тиббий хизмат билан қамраб олинди. Скрининг марказлари, туғруқ мажмуалари, вилоятлар кўптармоқли шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари халқимизнинг соғлом ҳаёт кечиришини таъминламоқда. Президентимизнинг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Анъанавий “UzMedExpo” халқаро тиббиёт кўргазмаси соҳа мутахассисларини тиббий-илмий янгиликлар ва ишланмалар, инновацион лойиҳалар билан таништириш, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштироки йил сайин ортмоқда. Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Германия, Швеция, Франция, Россия, Туркия, Украина сингари давлатлардан ўнлаб корхона ва фирмалар иштирок этмоқда. Кўргазма стендларида дори-дармон, тиббий диагностика, лаборатория ва даволаш ускуналари, табиий фармацевтика ва косметика маҳсулотлари, рентгенология, стоматология, физиотерапия, жарроҳлик, кардиология, тиббий реабилитация ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган янги препаратлар, минерал қўшимчалар ва витаминлар, замонавий техника ва технологиялар, санитария ва гигиена воситалари, тиббиёт соҳаси учун махсус мебеллар намойиш этилмоқда.

Халқаро кўргазма мамлакатимиз ва жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида қўлга киритилаётган улкан ютуқларни намойиш этиши билан аҳамиятлидир. Бу тиббиётнинг барча йўналишларини янада ривожлантириш, соҳадаги талаб ва таклифларни ўрганиш, мамлакатимизга хориж сармоясини жалб этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Н. НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Фонд вакиллари Бўка тумани аҳолиси билан учрашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: