ЎСМИРЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА ҚАТНАШАДИ

Ўн олти ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

“А” гуруҳидан жой олган футболчиларимиз саралаш босқичида Яман, Мальдив ороллари ва Фаластин ўсфмирлар терма жамоалари билан баҳслашди.

Темур Олимхўжаев шогирдлари дастлабки учрашувда Мальдив ороллари терма жамоасини 8:0, Фаластин ўсмирлар терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳдаги сўнгги баҳсда яманлик футболчилар устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлади. Барча учрашувларда йирик ҳисобда ғалаба қозонган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари 9 очко билан “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, 2016 йили Ҳиндистонда ўтказиладиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Тошкент-Томчи-Тошкент авиарейси йўлга қўйилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: