СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАДОРИГИ

Пойтахтимизда “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” акцияси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур акция пойтахтимиздаги маҳаллалар, таълим муассасаларида ўтказилмоқда.

Тадбирда ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш, ёшлар орасида тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, гиёҳванд моддалар сингари иллатларга қарши курашиш, ОИВ/ОИТС, йод танқислиги, камқонлик ва сил касаллигининг олдини олиш, миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган давлат дастурларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш хусусида фикр алмашилди.

Мазкур акция баркамол авлоднинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни турли зарарли ғоя ва иллатлардан асрашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Акция доирасида фаол ва ташаб­бускор ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, жамиятимизда рўй бераётган демократик ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида сўз юритди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Қошларни ўстирмоқчимисиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: