Обод юртда болалар шодон улғаяди

Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Мактаб таълимини ривож­лантириш давлат умуммиллий дастури” сингари қонун ва қарорлар, давлат дастурлари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар бутунлай янги қиёфа касб этмоқда. Ушбу муассасаларда тарбияланаётган болажонлар замонавий ўқув қуроллари ҳамда янги педагогик технологиялар ёрдамида олиб борилаётган машғулотлар натижасида ўз билимларини мус­таҳкамлаб, янги марралар сари олға интилмоқда.

Наманган вилояти Чуст туманидаги 27-мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 120 нафар кичкинтойлар ҳам истиқлол берган имкониятлардан баҳраманд бўлиб улғаймоқда. Муассасада тарбияланувчиларнинг бошланғич таълимдан замонавий сабоқ олиши учун барча шароит яратилган. Ҳар бир болани тиббий кўрикдан ўтказиш, саломатлигини назорат қилиш доимий эътиборда. Ушбу мактабгача таълим муассасасида хорижий тиллар, рақс ва бадиий гимнастика каби тўгараклар ташкил этилган.

Миролим Исажонов,

Наманган вилояти.

Яна ўқинг:  МАРДЛАР ЭЛДА АЗИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: