ТОВУҚ ГЎШТЛИ ПАҲЛАВА

Зарур маҳсулотлар: 700 гр. ун, 150 мл. сут, 100 гр. юмшоқ сариёғ, озгина туз, 1 қошиқча ачитқи (хамиртуруш), 1 чой қошиқ истеъмол содаси, 3 дона тухум.

Тайёрланиши: Ҳамма масаллиқ солиниб қўлга ёпишмайдиган ва юмшоқ хамир қориб, тиндириб қўямиз. 1 кг. товуқ гўшт. 1 дона пиёз майда тўғралади. 150 гр. сметана ёки майонез, туз, зира, мурч, таъбга кўра майдаланган қалампир солиб ҳаммаси аралаштирилади ва 1 соат тиндириб қўйилади. Ошган хамирни беш бўлакка бўлиб, ингичка қилиб ёйилади. Газ печи патнисини ёғлаймиз ва унга бир бўлак ёйилган хамирни жойлаб, устига қийма солинади. 1 қават помидор паррак-паррак қилиб тўғралган помидор терилади. У фақат пастдаги биринчи ва энг устки қаватга терилади. Қолгани ҳам шу тартибда қаватланади. Охирги хамирни устига ёйишдан аввал бир қатор ингичка кесилган пишлоқ терилади. Сўнг хамир ёпиб тухум сариғи сурилади. Паҳлавадек кесиб, 200 даража ҳароратда қизиб турган духовкага қўйилади. Усти озгина қизаргач, духовкадан олинади ва эритилган сарёғни бир текисда паҳлава устига суртилади. Яна духовкага қўйиб, тўлиқ пишириб оламиз.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Ҳунар наф келтирар – ИЛМ ШАРАФ-ШОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: