Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болангиз нега тушкун кайфиятда?

20.05.2017
42 марта ўқилди
Болангиз нега тушкун кайфиятда?

ёхуд оила хотиржамлик ошёни бўлсин

Қуйида ҳар бир ёш учун хос бўлган мезонларни кўриб чиқамиз:

Эрта ёш – 0 дан 3 ёшгача.

Кўпинча депрессия руҳият бузилишлари замирида ривожланади. Бироқ, эрта ёшдаги болаларда бундай ҳолатлар жиддий сабаблар туфайли юзага келади:

– Ҳомила ичи ривожланиш патологиялари (ҳомила гипоксияси(кислород етишмовчилиги), ҳомила ичи инфекцияси);

– патологик туғруқ асоратлари ёки туғма руҳий бузилишлар (туғруқ асфиксияси (киндикнинг ҳомила бўйнига ўралиб қолиши натижасида унинг бўғилиб қолиши), чақалоқлар энцефалопатияси ва бошқалар);

– эрта ёшда ўтказилган оғир касалликлар;

– ирсий омиллар, оилада кимдадир руҳий ёки неврологик бузилишлар бўлган ҳолатлар;

– она билан ҳиссий руҳий боғлиқликнинг бузилиши(чақалоқни “Гўдаклар уйи”га топшириш ёки бошқа сабаблар) натижасида болада ҳимояланганлик ва хавфсизлик сезгисининг йўқолиши;

– бола яшаётган оғир оилавий шароит (ота-онанинг доимий жанжали, алкоголизм, оиладаги агрессия(тажовузкорлик) ва зўравонлик).

Дастлабки тўртта сабабни биологик ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Бу сабаблардан исталган турида мия фаолиятининг бузилиши юзага келиши, натижада болаларда эрта ёшда депрессия ривожланиши мумкин. Охирги икки омил ижтимоий – руҳий турдаги сабаб бўлиб, боланинг руҳиятига кучли таъсир кўрсатади. (Масалан, баланд овоздан қўрқиш болаларда туғма бўлиб, оилада жанжал юзага келганда миттивой учун шовқин кучли руҳий зўриқиш омили бўлиб хизмат қилади).

Кичик ёшдаги болаларда тушкунлик қуйидаги белгилар билан кузатилади: – Иштаҳанинг пасайиши, тез тез қусиш, тана вазни ортиб боришининг секинлашуви, ҳаракатларнинг камайиши, умумий ва руҳий ҳиссий ривожланишдан орқада қолиш, йиғлоқилик, инжиқлик ва ҳакозо шу каби белгилар.

Бундай белгилар кузатилганда болани педиатр ва болалар невропатологи кўригига олиб бориш ва керакли даво чораларини кўриш лозим.

Тузалиш даврида боланинг ўзи фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ёки ўсмирни даволашда педагог ҳамда ота-оналарнинг вазифалари шундан иборатки, улар ўқувчининг қобилият ва қизиқишларининг рўёбга чиқишига шароит яратишлари лозим. Шу билан бирга бу вақтда болани қўллаб-қувватлаш, унинг муаммолари билан қизиқиш керак. Шунингдек, уларни ижобий руҳ бағишловчи машғулотларга чалғитиш каби тадбирларни амалга ошириш беморнинг тезроқ тузалишига замин яратади.

Теглар:#2017/20

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ахборий тушкунлик: стресснинг янгича кўринишиТиббий сабоқлар

Ахборий тушкунлик: стресснинг янгича кўриниши

Ён-атрофимиздаги дўстлар, оила аъзоларимизнинг «бирор нарсага қизиқишим қолмаган», «хотирам пасайиб кетяпти», «охирги пайтларда ҳамма нарса ғашимни келтираяпти», каби шикоятларига

11.02.2021130
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022338
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021304
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021296