Юртга мададкор ёшлар

Мустақиллик йилларида юртимизда билимли, маънан ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Улкан интеллектуал салоҳиятга, юксак маънавиятга эга ўғил-қизларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди ва бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларнинг баркамол улғайишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди.

Улкан ислоҳотлар самараси ўлароқ бугун юртимизда дунёқараши кенг, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом ва баркамол мутахассислар етишиб чиқмоқда. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланиши йўлида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларга мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйишда кўплаб имкониятлар муҳайё.

– Тадбиркорлик касбига қизиқишимга аслида отам сабабчи бўлган. Биз кичик бизнес билан оилавий шуғулланамиз, – дейди Оҳангарон тумани “Саноат касб-ҳунар коллежи”да тахсил олаётган 2-босқич талабаси Жавлонбек Ёқубжонов. – 2014 йил август ойида банкдан 20 миллион сўмлик кредит олиб, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятимни бошлаганман. 2015 йил февраль ойида кредит маблағларини муддатидан олдин қайтардим. Бир ойдан сўнг эса қўшимча бизнес лойиҳа билан имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлдик. Бу эса фаолиятимнинг ривожланишида муҳим воситага айланди. “Ташаббус-2015” танловининг туман босқичида 1-ўринни олган бўлсам, вилоятда “Энг ёш тадбиркор” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритдим. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Ишбилармон талаба – 2015” кўрик-танловининг Республика босқичида ғолиб бўлдим. Ҳозирда беш нафар ишчи фаолият юритаётган корхонамиз бор. Полиэтилен плёнкаси ишлаб чиқариш орқали ўз бизнесимни йўлга қўйганман. Келажакдаги режаларим узоқ муддатга етадиган сифатли плёнка ишлаб чиқариш, кредит олиб Германиядан технология келтириб халқимизга янада сифатли маҳсулот етказиб бериш ниятидаман.

Ватанимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ёшларнинг улушини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни бажариш борасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан бир қатор вазирлик, идоралар ва тижорат банклари ҳамкорлигида турли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 2011 йилдан буён “Менинг бизнес ғоям” лойиҳаси ўтказилмоқда.

Яна ўқинг:  Руслан – олимпия ўйинлари рекордчиси

Лойиҳага 2011 йилдан 2014 йилга қадар 233 минг нафардан ортиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик-лицей битирувчилари жалб қилинган бўлса, 2015 йилнинг ўзида 156 минг 354 нафар ёки республика бўйича жами битирувчиларнинг 30, 1 фоизи қамраб олинди.

Танловнинг республика босқичида эса турли йўналишлар бўйича 33 нафар ёш ғолибликни қўлга киритди ва уларга 394, 3 млн. сўмлик имтиёзли микрокредит маблағлари ажратилиши юзасидан тавсияномалар берилди.

Танловнинг 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинганда иштирокчилар сони 390 мингдан ортиқ бўлганлигини, шундан 1минг 705 нафарига жами 12, 4 млрд. сўм имтиёзли микрокредитлар олиш тавсия этилганлигини, бунинг натижасида 4 минг 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилганлигини кўришимиз мумкин.

“Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳаси билан бир қаторда “Ёш тадбиркор” консультатив марказлари ҳам кўплаб ёшларнинг тадбиркорлик лаёқатини рўёбга чиқаришга амалий восита бўлмоқда. Шу мақсадда 32 та консультатив марказларда 350 нафар бизнес тренерлар фаолият юритиб келаётгани эса мамлакатимизда чинакам тадбиркорлик муҳити шаклланганининг амалий ифодасидир.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: