Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом”нинг талабларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида семинар бўлиб ўтди.
Унда қўмита вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчиларга давлат ва хўжалик бошқаруви органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда камчиликларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилди. Семинар доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ч. ХУШВАҚТОВА
“Sog’lom avlod” мухбири