ISTIQLOL SOLNOMASI
Республикамиз тиббиёт масканларида бугунги кунда 320 мингга яқин ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда.
Ўтган беш йил давомида мамлакатимизда 295 та тиббиёт объекти реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари юқори технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланди.
Ўтган ўн йил мобайнида мамлакатимизда ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар 1, 3 баробар камайди. Болалар ўртасида ўткир юқумли касалликларга чалиниш 34, 4 фоизга, пневмонияга чалиниш 49, 7 фоизга, бронхит билан хасталаниш 32, 8 фоизга ва сколиоз билан касалланиш 32, 7 фоизга камайди. Мамлакатимизда болаларнинг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартларига тўла мос келади.