ҒАЛАБА ДАВОМЛИ БЎЛСИН
Жанубий Кореянинг Ансонг шаҳрида 7-10 август кунлари Осиё клублари ўртасида футбол фестивали ўтказилди.
Унда юртимиз шарафини “Пахтакор” академиясининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳимоя қилди. Дмитрий Ан бошчилигидаги жамоа Мўғулистоннинг “DMU Sport”, Жанубий Кореянинг “Juyun”, “Jovanni akademiya” ва “Jey sokker A” жамоаларини мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳиби бўлди.
– Клублар ўртасидаги фестивал жанубий кореяликлар томонидан жуда юқори савияда ташкил этилди. Болалар бошқа мамлакат жамоалари билан баҳсларда ўз кучларини синаб кўрди. Гап натижада эмас. Шогирдларим илк бор хорижга сафар қилиб, халқаро мусобақада иштирок этди. Улар бундан катта таассуротлар олди, – дейди Дмитрий Ан.