ГИПОАЛЛЕРГИК ПАРҲЕЗ
Ларингит хасталигида айниқса, ота-оналар бемор боланинг таомномасида аллергия қўзғатмайдиган, яъни гипоаллергик озиқ-овқат маҳсулотлари бўлишига катта эътибор қаратишлари зарур. Қуйида ушбу маҳсулотлар рўйхати билан танишинг:
Бемор истеъмол қилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар:
– Цитрусли мевалар (апельсин, мандарин, лимон, авокадо, киви, грейпфрут ва шу каби мевалар), ёнғоқ (ўрмон ёнғоғи – фундук), бодом, ерёнғоқ, писта, ёнғоқ).
– Балиқ ва унинг маҳсулотлари (янги тутилган балиқ ва унинг шўрваси, консервалари, тузланган, дудланган балиқлар, увилдириғи (икраси).
– Паррандалар (ғоз, ўрдак, курка, товуқ ва шунга ўхшаш хонаки паррандаларнинг ёввойи турлари).
– Кофе, какао, шоколад ва унинг маҳсулотлари.
– Дудланган маҳсулотлар.
– Сирка, хантал, майонез ва шу каби ўткир таъмли маҳсулотлар.
– Хрен (ерқалампир), редиска, турп, қора турп, томат (помидор), бақлажон, қўзиқоринлар, тухум, сут, қулупнай, ертут, қовун, ананас, (қизил қарағат (смородина), маймунжон, малина (хўжағат).
– Асал, ширин хамирли (хамиртурушли) маҳсулотлар.
– Барча турдаги спиртли ичимликлар.
Истеъмол қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар:
– Ёғсиз мол гўшти (қайнатилгани).
– Ёрма донли (тариқ, сули, арпа) шўрвалар. Бир қайнатиб, тўкиб ташланган ёғсиз мол гўшти солинган сабзавотли шўрвалар.
– Саaриёғ, ўсимлик ёғи, зайтун мойи.
– Қайнатилган картошка, бўтқалар (гречиха, гуруч, “Геркулес” – сули ёрмаси).
– Сут маҳсулотлари (бир кунлик творог, янги ивитилган ширин қатиқ).
– Сархил бодринг ва кўкатлар, димлаб пиширилган сариқ ёки яшил олма, сариқ тоғолча, олхўри, сариқ қарағат (смородина)дан компот.
– Оқ ва суви қочган нон.