ПИШЛОҚЛИ ДЎЛМА

Зарур маҳсулотлар: 450 гр. гўшт, 350 гр. қўзиқорин, 8 бўлак юмшоқ пишлоқ, 2 та йирик булғор қалампири, 1 бош пиёз, 8 ош қошиқ сув, 2 ош қошиқ сариёғ, ўсимлик ёғи, туз.

Тайёрланиши: Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, қиздирилган сариёғда қовурамиз. Сўнгра бўлакланган қўзиқоринларни солиб, 10 дақиқа қовургач, туз сепиб, паст оловда 5 дақиқага димлаймиз. Гўштни юпқалаб, узунчоқ қилиб тўғраб зираворлар сепамиз. Сўнг­ра қиздирилган ўсимлик ёғида қовурамиз. Булғор қалампирини иккига бўлиб, уруғларидан тозалаймиз. Ёғланган тоблама қолипига жойлаштирамиз. Аввалига ҳар бири ичига пишлоқ бўлагини жойлаб, кейин қовурилган гўшт ва қўзиқоринларни соламиз-да, пишлоқ бўлаги билан ёпамиз. 190 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа пиширамиз.

Ёқимли иштаҳа!

ГУЛОЙИМ

Яна ўқинг:  ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ИҚТИДОРИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: