ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲИМ ОМИЛ

Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш бўйича бу йил илк бор танлов ўтказди. Мазкур танловда “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти “Кексаларимиз – бебаҳо бойлигимиз” лойиҳаси билан иштирок этди ва бу лойиҳа давлат ижтимоий буюртмаси сифатида молиялаштирилди.

Айни пайтда таҳририят Ўзбекис­тон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ижтимоий шериклик асосида давлат ижтимоий буюртмасини бажаришни бошлади. Шу муносабат билан “Жамият” газетаси таҳририяти лойиҳа тақдимотига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурнинг 50-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Кексаларимиз – бебаҳо бойлигимиз” лойиҳаси асосида жамиятнинг барча қатламлари, айниқса, ёшларни кексалар ҳолидан тез-тез хабар олишга ундаш, уларга ғамхўрлик кўрсатишга чорловчи тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш назарда тутилган.

Шунингдек, анжуманда давлат буюртмаси сифатида молиялаштирилган ижтимоий лойиҳанинг мақсад-вазифалари, амалга ошириш механизмлари, ундан кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритилди.

Мирзуфар ШАРИПОВ

Яна ўқинг:  ҚАТЪИЯТ, ИНТИЛИШ БЕИЗ КЕТМАЙДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: