ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мамлакатимизда инсон саломатлиги – олийқадрият мақомига эга. У Давлат сиёсатининг устуворйўналишларидан биридир. Бу мақом шифокорлардан маънавиятли бўлишни, тиббиёт этикасига оғишмай амал қилишни талаб қилади. Бугунги кунда юртимиз аҳолисининг саломатлигини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг инсонпарварликка асосланганлиги билан тавсифланади.
Айтиш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим масалалар белгиланган.
Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ҳам ушбу масалаларга бандма-банд тўхталиб ўтилган. Тиббий ёрдам – биринчи навбатда самарадор, сифатли ва оммабоп бўлиши лозим. Бунга ўз-ўзидан эришилмайди албатта. Бунда Олий ўқув юртлари зиммасига тушадиган масъулиятлар талайгина.
Тошкент давлат стоматология институтини 2018/2019 ўқув йилида 320 нафардан ортиқ талаба-ёшлар тамомлаб, ўзлари эгаллаган билим ва кўникмалар асосида юртимизнинг турли жойларида иш бошлашлари кутилмоқда. 2019 йил 1 июль куни соат 9:00 да Туркистон санъат саройида ушбу битирувчиларга тантанали “Диплом топшириш” тадбири ўтказилмоқда. Битираётган 25 та магистрнинг 18 таси хорижий олий ўқув юртларида малака ошириб келган 1 таси давлат мукофоти совриндори, 298 та бакалаврдан 206 таси стоматология факультети талабаси бўлиб, 23 таси чет элда ўқиган, 2 таси давлат мукофоти совриндори, 92 таси болалар стоматологияси факултет талабаси, 10 таси чет элда малака ошириб келган, 93 та Тошкент давлат стоматология институти қошидаги академик лицей ўқувчилари битиришмоқда. Юсупалиева Камола, Дўсмухамедова Азизалар қизил диплом билан битирдилар.
Ўтган 2018 йилда Тошкент давлат стоматология институтида 5 та хақаро конференциялар ташкил этилиб, 112 та халқаро мутахассислар ташриф буюришди. Институтимиз нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда алоқалар ўрнатиб 34 та халқаро ташкилотлар билан меморандумлар имзоланди. Ушбу меморандумлар доирасида 56 та талабамиз чет элга ўқишга юборилиб, 123 та ходимларимиз малакасини ошириб қайтишди. Қилинган ишлар самараси туфайли, чет эл олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда айнан юртимизда қўшма факультет ташкил қилинди. Юртимизда тиббиёт олий ўқув юртлари ичида биринчи бўлиб 2 та қўшма факултет ташкил қилинди. Булар: Турин политехника университети ва Москва Тиббиёт университети билан ташкил қилинган факультетлардир. Ушбу факультетларни битирган талабалар бирданига 2 та дипломни қўлга киритиши билан қулайдир. Шунингдек, Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан, “клиник-психология” йўналишида янги факультет очиш юзасидан иш олиб бориляпти. Мазкур факультетга 2019-2020 ўқув йилидан талабалар қабул қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда Институтимизда профессор-ўқитувчилари 340 нафар таркиби ёш, илмга чанқоқ, фаол ёшлар ҳисобига кенгайиши билан бир қаторда, талабаларимиз сони хам йилдан йилга ортиб бормоқда. Улар бугунги кунда 1910 бакалавр, 65 магистр, 230 нафар клиник ординатордан иборат. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги “Эл-юрт умиди” фонди орқали қатор мутахассисларимиз чет элга магистратура, докторантура ва стажировкаларга юборилмоқда. Кореянинг Ян Ю Сик стипендиясига ҳам бизнинг бир қатор талабаларимиз лойиқ топилгани бунга мисол. Ходимларимиз тиббиёт соҳасидаги халқаро конференцияларнинг доимий иштирокчиларига айланишмоқда. Ушбу йўналишда Олий таълимга дунё тажрибасини жалб қилиш мақсадида хорижий олий таълим муассасалари билан институтимизда қўшма факультетлар очилди ва бу ташаббуслар давомий бўлишига умид билдирамиз. Апрель ойида институтимизга Қозоқ тиббиёт университетидан Жекенова, Москва Давлат Тиббиёт университетидан академик С.С.Перцов ўзининг маъруза ва амалий машғулотлар ўтаб кетишди.
Ҳар бир олий таълим муассасаси каби Тошкент давлат стоматология институти томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш белгиланган
Шоҳинур Мирзаев,
Тошкент Давлат стоматология институти матбуот котиби